Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Bild» талқини: Германия нега ютқазганини биламиз

«Bild» талқини: Германия нега ютқазганини биламиз

Фото: «Kanobu.ru»

Германия терма жамоаси нега ЖЧ-2018 ни эрта тарк этди: бу савол ҳамон немис матуботининг бош мавзуларидан бири бўлиб турибди. Масалан,  «МИР 24» сайти Германиянинг «Bild» таблоидига асосланиб хабар тарқатишича, немис футболчиларининг омадсиз юришига айнан компьютер ўйини сабаб бўлган.

«Bild» ёзишича, Москва яқинидаги Ваутинкадаги базага келиб жойлашгандан сўнг, терма жамоанинг бир неча нафар аъзоси эрталабгача футбол ўйнаб чиққан — фақат бу чим устида эмас, компьютерда юз берган. Айтишларича, воқеадан хабар топган бош мураббий Йоахим Лёв маъмуриятдан базадаги интернетни ҳеч бўлмаганда бир кунга ўчириб қўйишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 даги биринчи ўйинни Мексикага 0:1 ҳисобида бой берганди. Буни тасодифга йўйишди, бироқ кейин-чи, шведлар билан учрашувнинг қўшиб берилган вақтида Тони Кроос «мўъжиза гол»ини урмаганида немислар иккинчи турдаёқ «учиб кетишарди». Аммо энг аламлиси Жанубий Кореяга қарши учрашувда юз берди: фақат ғалаба учун майдонга тушган амалдаги жаҳон чемпионлари 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйиб, шармандаларча уйларига қайтиб кетишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг