Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФИФА: «Россия жаҳон чемпионатига 100 фоиз тайёр»

ФИФА: «Россия жаҳон чемпионатига 100 фоиз тайёр»

Фото:«Scroll.in»

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга 100 фоиз тайёр эканини айтди. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар қилмоқда.

«Футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланишига ҳали бир ҳафта вақт бор. Шуни ишонч билан айта оламанки, Россия чемпионатни ўтказишга 100 фоиз тайёр. Бутун дунё меҳмонларни кутиб олишга қандай тайёргарлик кўрилганини кузатиб турибди. Ҳаммаси жуда яхши ташкил қилинган. Бизни унутилмас таассуротлар кутиб турибди», — деган Жанни Инфантино.

ФИФА президентининг айтишича, чемпионат мобайнида бирор кўнгилсиз воқеанинг содир бўлишига қарши жиддий чоралар кўрилган. Ҳакам ўйинни тўхтатиши мумкин, мониторинг тизими ишлаб чиқилди, қоидабузарликка санкция бор. Қоидабузарлик содир этилганда нималар қилиш кераклиги ҳақида ҳаммаси огоҳлантирилган.

Чемпионатнинг илк учрашувини мезбонлар Москва шаҳридаги «Лужники» стадионида Саудия Арабистони футболчиларига қарши ўтказади.

Чемпионат Россиянинг 11 та шаҳрида шу йил 15 июлга қадар давом этади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг