Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия терма жамоаси футболкалари икки карра арзонлашди

Германия терма жамоаси футболкалари икки карра арзонлашди

Фото: «Facebook»

Собиқ жаҳон чемпионларининг футболкалари энди икки баравар арзонга сотиляпти. Сабаби оддий, Йоахим Лёв бошчилигидаги немис футболчилари мисқоллаб йиққан обрўсини Россиядаги жаҳон чемпионатида ботмонлаб сочишди.

«Ракурс» ёзишича, Бундестимнинг 2018 йилги футболкалари Германия терма жамоасининг расмий дўконида энди 49,95 еврога сотиляпти. Атиги бир неча кун аввал, Германия терма жамоаси корейсларга рўбарў келишига қадар, уларнинг нархи 79,95 евро эди.

Терма жамоанинг Россиядан жуда тез уйга қайтиши ана шу улгуржи савдога сабаб бўлди.

Германия жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи маротаба гуруҳда энг охирги ўринда қолиб кетди. Охирги 66 йилда эса илк маротаба кучли саккизликдан четда қолди. Охирги беш жаҳон чемпионати тарихида эса медаллардан қуруқ қолди: 2002 йилдан бери Бундестим доим кучли учликка кириб келган.

Ҳақиқий инқироз, шундай эмасми?!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг