Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Англия – Хорватия. Бугунги ўйин анонси

ЖЧ-2018. Англия – Хорватия. Бугунги ўйин анонси

Фото: «fifa.com»

Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионатиди кеча илк финалчи аниқланди. Бугун иккинчи йўлланма учун Англия ва Хорватия кураш олиб боради.

Англия – Хорватия

11 июль, Москва, Лужники стадиони. 23:00.

Бош ҳакам  — Жунайт Чақир (Туркия).

Англия ва Хорватия терма жамоалари ўз тарихида саккиз бор учрашишган. Охирги тўрттаси саралашлар доирасида кечган: Евро-2008да Хорватия қандай қилиб Англияни турнирдан қолдириб юборганини яхши эсласангиз керак. Ўша саралашда хорватлар уй ва сафар ўйинида ҳам ғалаба қозонишган. ЖЧ-2010да эса интиқом олинади: бу сафар инглизлар Хорватия жамоасини икки ўйинда ҳам енгиб, ЖЧдан қуруқ қолдирганди.

Хорватларга бугунги ўйинда осон бўлмайди. Жамоа плей-оффнинг икки ўйинини ҳам пенальтилар сериясигача олиб боришди ва катта куч йўқотишди. Қисқа вақт ичида жамоанинг тўлиқ тикланишга улгурганига ишониш қийин. Бундан ташқари жамоада жароҳатланганлар бор. Ўнг қанотнинг асосий ҳимоячиси Симе Врсалько жароҳат сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек, ўтган ўйинда дарвозабон Даниэль Субашич ва ҳимоячи Деян Ловрен жароҳат олганди, бироқ улар тикланишган ва бугун асосий таркибдан жой олишади.

Гарет Саутгейтда бу даражада муаммолар йўқ. Англияликлар таркиби йўқотишларга  учрамаган ва бугун барча футболчилар жамоасининг финалга йўл олишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр.

Тахминий таркиблар:

Хорватия: Субашич – Чорлука, Ловрен, Вида, Стринич – Брозович, Ракитич – Ребич, Модрич, Перишич – Манджукич

Англия: Пикфорд – Уокер, Стоунз, Магуайр – Триппьер, Алли, Хендерсон, Лингард, Янг – Стерлинг, Кейн

Қизиқарли фактлар:

  • Хорватия бир чемпионатда иккита пенальтилар сериясилда устун келган иккинчи жамоа бўлди. Бундай натижага 1990 йили Аргентина (Югославия ва Италияни енгган) эришганди.
  • Ушбу чемпионатда хорватларнинг саккиз футболчиси гол уришга эришган. Бу кўрсаткичда фақат Бельгия (9) олдинроқда.
  • Англия йирик турнирларда аввалги  уч ярим финал баҳсларини бой берган (Евро-96, ЖЧ-90 ва Евро-1968).
  • Ҳарри Кейн 1974 йилдан буён ЖЧда 7 гол урган илк евопалик футболчи бўлиши мумкин. Ҳозир унинг ҳисобида 6та гол бор.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг