Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018 анонси. Испания – Россия, Хорватия – Дания. Кимнидир ҳисобдан чиқаришга шошилманг!

ЖЧ-2018 анонси. Испания – Россия, Хорватия – Дания. Кимнидир ҳисобдан чиқаришга шошилманг!

Фото: «fifa.com»

Кеча Жаҳон чемпионатининг икки чорак финалчиси аниқ бўлган эди. Бугун, 1 июль куни мундиалнинг нимчорак финал учрашувлари давом эттирилади.

Куннинг дастлабки баҳсида Россия ва Испания ғолиблик учун кураш олиб боради. Россия ўз тарихида биринчи марта плей-оффга чиқди. Гарчи гуруҳнинг дастлабки икки ўйинини ёрқин ўтказган бўлса-да, биринчи дуч келган рақиб – Уругвайга мағлуб бўлди. Испанлар муниални мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Умуман олганда испанлар салкам икки йил давомида 23 ўйиндан бери ютқазмаяпти. Лекин бу ЖЧда Испаниянинг ўйини мукаммал эмас, бу биринчи навбатда бош мураббийнинг ЖЧ бошланиши арафасида бўшатиб юборилиши билан боғлиқ. Шундай экан Россияда ҳам имконият бор. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Испания – Россия

1 июль. «Лужники» стадиони. 19.00.

Тахминий таркиблар

Испания: Давид Де Хеа — Дани Карвахаль, Жерар Пике, Серхио Рамос, Жорди Альба — Серхио Бускетс, Коке, Андрес Иньеста, Иско — Диего Коста, Яго Аспас.

Россия: Игорь Акинфеев — Марио Фернандес, Илья Кутепов, Сергей Игнашевич, Юрий Жирков — Роман Зобнин, Далер Кузяев; Александр Самедов, Александр Головин, Денис Черышев — Артем Дзюба

Ҳакамлар: Кайперс, ван Рукел, Зайнстра (барчаси – Голландия).


Кун иккинчи ўйинида чемпионатни жуда ишончли ўтказаётган Хорватия Данияга қарши ўйнайди. Гуруҳ баҳсларидан сўнг хорватлар ҳам мундиал фаворитларидан бирига айланиб олишди. Аммо уларга бугунги ўйинда осон бўлмайди. Дания сўнгги 18 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда (9 ғалаба, 9 дуранг). ФИФА рейтингида ҳам улар хорватлардан юқорида. Шундай экан, бу жуфтликда кимнидир олдиндан ҳисобдан чиқариб бўлмайди.

Хорватия – Дания

1 июль. «Нижний Новгород» стадиони. 23.00.

Тахминий таркиблар

Хорватия: Даниэль Субашич — Шиме Врсалько, Деян Ловрен, Домагой Вида, Иван Стринич — Иван Ракитич, Милан Бадель — Анте Ребич, Лука Модрич, Иван Перишич — Марио Манджукич

Дания: Каспер Шмейхель — Йенс Стрюгер Ларсен, Андреас Кристенсен, Симон Кьер, Хенрик Дальсгор — Лассе Шене, Томас Дилейни, Кристиан Эриксен, Пионе Систо, Николай Йоргенсен — Юссеф Поульсен

Ҳакамлар: Питана, Майдана, Белатти (барчаси – Аргентина).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг