Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Аргентина ва Месси учун сўнгги имконият. Бугунги ўйинлар анонси

ЖЧ-2018. Аргентина ва Месси учун сўнгги имконият. Бугунги ўйинлар анонси

Фото: «fifa.com»

Бугун, 26 июнь куни Жаҳон чемпионатининг «C» ҳамда «D» гуруҳида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Дастлаб, «C» гуруҳида Дания ва Франция, Австралия ҳамда Перу ўзаро баҳс олиб боради. Иккала учрашув ҳам 19:00 да бошланади.

Гуруҳдаги вазиият деярли ойдинлашиб қолган: Франция 6 очко билан гуруҳда пешқадам. Данияда 4 очко мавжуд. Австралия 1 очко билан учинчи ўринда. Перу очко йиға олмаган.

«C» гуруҳи. 26 июнь

19:00. Дания — Франция

19:00. Австралия — Перу

«D» гуруҳида эса вазият анча чигал кўринишга эга. Биргина Хорватия муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилган. Шунингдек, қолган уч жамоада ҳам иккинчи йўлланмани қўлга киритиш учун имконият сақланиб қолган.

Месси ва Аргентина сўнгги имкониятга ишга солиб, Нигерияга қарши майдонга тушади. Африка жамоасида ҳам имконият сақланиб тургани боис, баҳс ўта кескин кўриниш олиши турган гап.

Исландия эса плей-офф йўлланмасини ҳал этган Хорватияга қарши баҳс олиб боради. 3-турда хорватияликларнинг захира таркиби билан майдонга туширилиши мумкин. Бу эса Исландиянинг имкониятларини оширади. Икки ўйин ҳам 23:00 да бошланади.

«D» гуруҳида Хорватия 6 очко жамғарган. Нигерияда 3 очко бўлса, Исландия ва Аргентинада 1 очкодан мавжуд.

«D» гуруҳи. 26 июнь

23:00. Нигерия — Аргентина

23:00. Исландия — Хорватия

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг