Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Бельгия Англияни яна мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди

ЖЧ-2018. Бельгия Англияни яна мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди

Фото: «fifa.com»

Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-ўрин учун кечган баҳсида Бельгия ва Англия ўзаро баҳс олиб борди.

Бу жамоалар мундиалнинг гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишганди ва унда бельгияликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонганди.

Бугунги баҳсда ҳам Бельгия ҳисобни очди. Чап қанотдан Носир Шадли томонидан жарима майдонига етказилган тўпни Тома Менье дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасида Эден Азар ҳисобни йириклаштирди. Англия эса ўзи юзага келтирган вазиятлардан унумли фойдалана олмади.

Шу тарзда Бельгия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ бронза медалларини қўлга киритди.

Бельгия - Англия 2:0.

Гол: Тома Менье (5, 1:0), Эден Азар (82, 2:0).

Бельгия: 1.Тибо Куртуа, 5.Ян Вертонген, 4.Венсан Компани, 2.Тоби Алдервейрелд, 15.Тома Менье, 17.Юри Тилеманс (19. Мусса Дембеле, 79), 6.Аксель Витсель, 22.Носир Шадли (3. Томас Вермален, 39), 7.Кевин Де Брюйне, 9.Ромелу Лукаку (14. Дрес Мертенс, 60), 10.Эден Азар.
Захира: 8. Маруан Феллайни, 11. Янник Феррейра Карраско, 12. Симон Миньоле, 13. Коэн Кастелс, 16. Торган Азар, 18. Аднан Янузай, 20. Дедрик Боята, 21. Миши Батшуайи, 23. Леандер Дендонкер.

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 16.Фил Жонс, 5.Жон Стоунз, 6.Гарри Магуайр, 12.Киран Триппьер, 3.Дэнни Роуз (7. Жесси Лингард, 46), 4.Эрик Дайер, 17.Фабиан Делф, 21.Рубен Лофтус-Чик (20. Деле Алли, 84), 9.Харри Кейн, 10.Рахим Стерлинг (19. Маркус Рэшфорд, 46).
Захира: 2. Кайл Уокер, 8. Жордан Хендерсон, 11. Жейми Варди, 13. Жек Батленд, 14. Денни Уэлбек, 15. Тим Кэхилл, 18. Эшли Янг, 22. Трент-Александр Арнольд, 23. Ник Поп.

Огоҳлантириглар: Жон Стоунз (52), Аксел Витсель (90).

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг