Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018: энг қўли очиқ мухлислар, энг кўп пул ишлаётган шаҳарлар

ЖЧ-2018: энг қўли очиқ мухлислар, энг кўп пул ишлаётган шаҳарлар

Фото: «sport.tsargrad.tv»

Жаҳон чемпионатига келган мухлислар, сайёҳлар қанча пул сарфлашаётгани уларнинг «Visa» карталарига қараб ҳисоблаб чиқилди. Бунда чемпионатнинг дастлабки кунлари — 14 июндан 18 июнгача бўлган кунлар ҳисобга олинди, деб хабар бермоқда «Life.ru».

Хорижлик футбол мухлислари турнирнинг дастлабки беш кунида ўртача 3,5 минг рублдан сарфлашган. Москва шаҳрида сайёҳлар 1,7 млрд рубль ишлатишган. Бу ҳақда «РБК» портали «Visa» компанияси матбуот хизмати маълумотлари асосида хабар берган.

Пул ишлаш бўйича чемпионатни қабул қилаётган шаҳарлар ўртасида Санкт-Петербург иккинчи ўринни эгаллади (506 млн. рубль), учинчи ўринда Сочи (104 млн. рубль), шунингдек, Қозон ва Екатеринбург ҳам етакчилар қаторида.

Ҳаммадан кўп америкалик сайёҳлар пул сарфлашяпти. Иккинчи ўринда хитойликлар, учинчи ўринда эса мексикаликлар.  Энг камхарж сайёҳлар — Тонга қироллигидан келган меҳмонлар.

Харажатлар асосан меҳмонхоналар, кийим-кечак ва ресторанларга кетган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг