Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйини. Супер Испания, фантастик Роналду (видео)

ЖЧ-2018нинг энг яхши ўйини. Супер Испания, фантастик Роналду (видео)

Фото: «Twitter»

Жаҳон чемпионати «В» гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Испания ва Португалия терма жамоалари ғолиблик учун курашдилар.

Шу вақтгача бўлиб ўтган ўйинлар ичида бу баҳс футболчиларнинг маҳорати ва жамоаларнинг даражаси бўйича аввалгиларидан яққол ажралди. Испанларнинг супер техникаси, комбинациялари португалларнинг тезкор қарши ҳужумлари, Роналдунинг фантастик ўйини билан қоришиб, ажойиб шоу ҳосил қилди. Жаҳон чемпионатларини айнан шундай ўйинлар безайди.

Учрашувда икки бор ҳисобда ортда боришига қарамай, испанлар ўзини тиклаб, ғалаба қозонишга яқин келдилар. Аммо уларнинг қаршисида Криштиану Роналду бор эди ва у мағлубиятга учрашни истамади. Унинг хет-триги драматик баҳсда жанговар дурангни таъминлади.

Португалия – Испания 3:3 (2:1, 1:2)

Голлар: 1:0 – 4, пенальти Роналду, 1:1 – 24 Диего Коста, 2:1 – 44 Роналду, 2:2 – 55 Диего Коста, 2:3 – 58 Начо, 3:3 – 88 Роналду.

Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Вильям Карвалью, Моутинью, Гонсалу Гедеш (Андре Силва, 80), Бернарду Силва (Куарежма, 69), Бруну Фернандеш (Жоау Мариу, 68), Роналду.

Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Начо, Рамос, Бускетс, Коке, Иско, Сильва (Васкес, 86), Иньеста (Алькантара, 70), Диего Коста (Аспас, 77).

Огоҳлантириш: Бускетс (17), Бруну Фернандеш (28).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг