Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Финал. Бугун жаҳон чемпиони номи аниқ бўлади

ЖЧ-2018. Финал. Бугун жаҳон чемпиони номи аниқ бўлади

Бугун, 15 июль куни Россиядаги муҳташам «Лужники» стадионида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Финал ўйинида Франция ва Хорватия ўзаро куч синашади. Французлар учун ЖЧ финали бегона эмас, лекин Хорватия ўз тарихида илк бор ушбу маррагача етиб келди ва бундан кейин ҳам бўш келишни истамаяпти.

Франция ярим финалда Бельгия терма жамоасини доғда қолдириб, финалга йўл олган эди. Хорватлар эса инглизларни қон қақшатиб кетганди. Аслида Хорватия плей-оффнинг барча ўйинларини экстра таймлар билан ўтказди ва кучли ирода соҳиблари эканини исботладилар.

Демак, бугун финалда тажриба ва ирода ўзаро куч синашади. Кўрамиз, кузатамиз.

ЖЧ-2018 | Финал

Франция - Хорватия

Бугун | 20:00

"Лужники" стадиони

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг