Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Испания ва Португалия қийинчилик билан плей-оффга чиқди

ЖЧ-2018. Испания ва Португалия қийинчилик билан плей-оффга чиқди

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг «B» гуруҳида 3-тур беллашувлари ниҳоятда қизғин тарзда кетди. Эрон ва Португалия ўйинида эронликлар жиддий қаршилик кўрсатиши аниқ эди, аммо испанлар билан ўйинда Марокашдан бу даражада шиддат кутилмаганди.

Ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқарган Испания ва Марокаш терма жамоалари ўйинида Африка қитъаси вакиллари кутилмаганда жуда ҳужумкор баҳс таклиф қилишди. Мундиални тарк этгани аниқ бўлиб улгурганига қарамай, марокашликлар номдор рақибга кескин қаршилик кўрсата олдилар. Испания сўнгги дақиқалардагина ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бунда ҳам уларга VAR тизими ёрдам берди. Ўйинниг 91-дақиқасида Аспас товони билан гол урди. Ён ҳакам Жаҳонгир Саидов офсайд қайд этди. Равшан Эрматов эса VAR тизимига мурожаат қилди ва бу голни ҳисобга олди. Ушбу муҳим гол испанларга гуруҳда биринчи ўринни тақдим этди.

3-тур, «B» гуруҳи

Испания - Марокаш 2:2

Голлар: Иско 19, Я.Аспас 90+2 – Ҳ.Бутаиб 14, Ю.Эн Несири 81

Испания: 1.Давид Де Хеа, 3.Жерар Пике, 18.Хорди Альба, 2.Даниэль Карвахаль, 15.Серхио Рамос, 5.Серхио Бускетс, 6.Андрес Иньеста, 22.Иско, 10.Тьяго Алькантара (20.Марко Асенсио, 74), 21.Давид Сильва (Родриго, 84), 19.Диего Диего Коста (17.Яго Аспас, 74).

Марокаш: 12.Мунир Эл Муҳаммади, 2.Ашраф Ҳакими, 4.Мануэль да Кошта, 6.Ромаин Саисс, 17.Набиль Дирар, 10.Юнус Бельханда (11.Файсал Фажр, 63), 14.Мубарак Буссуфа, 7.Ҳаким Зийеч (20.Азиз Буаддуз, 85), 8.Карим Эль-Ахмади, 16.Нордин Амрабат, 13.Ҳолид Бутаиб (19.Юссуф Эн Несири, 72).

Огоҳлантиришлар: Эл Аҳмади 22, Н.Амрабат 29, Кошта 31, М.Буссуфа 31, Мунир Эл Муҳаммади 89, А.Ҳакими 90


Испанларнинг гуруҳда биринчи ўринни олишига Эрон термаси ва яна VAR тизими сабабчи бўлди. Умуман, жуда юқори босимда ўтган Португалия ва Эрон ўртасидаги баҳсда бош ҳакам бир неча бор VAR тизимига мурожаат қилди. Роналду жарима майдонида йиқилган вазиятда видеотакрорга қараб пенальти белгиланди, аммо Криштиану бу имкониятдан фойдалана олмади. Бир вазиятда Роналдунинг ўзи рақибга атай қўполлик ишлатди ва VAR тизимини кузатгач, ҳакам унга сариқ карточка берди. Учрашув охирларида Португалия дарвозасига видеотакрор кўмагида пенальти белгиланди ва эронлик футболчи бундан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди. Бунгача биринчи бўлим охирларида Куарежма чиройли зарба билан ҳисобни очган эди. Эрон сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетиши ва Португалияни гуруҳ босқичида қолдириб кетиши ҳам мумкин эди. Меҳди Тарими дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб, тўғри зарба бера олмади.

3-тур, «B» гуруҳи

Эрон – Португалия 1:1

Голлар: Ансарифард 90+3 - Куарежма 45.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд, 23.Рамин Ризоян, 19.Мажид Ҳуссайни, 8.Муртазо Пуралиганжи, 3.Эҳсон Хожисафи (Милад Муҳаммади 56), 6.Саид Иззатуллоҳи (Ансарифард 76), 18.Алиризо Жаҳонбаҳш (Годдос 70), 17.Меҳди Тарими, 9.Омид Иброҳими, 11.Воҳид Амири, 20.Сардор Азмун.

Португалия: 1.Руй Патрисиу, 6.Жозе Фонте, 21.Седрик Суареш, 3.Пепе, 5.Рафаэль Геррейру, 20.Рикардо Куарежма (Бернарду Силва 70), 14.Вильям Карвалью, 23.Адриен Силва, 10.Жоау Мариу (Моутиньо 84), 9.Андре Силва (Гедеш 90+5), 7.Криштиану Роналду.

Огоҳлантиришлар: Хожисафи 50, Азмун 50 - Геррейру 33, Куарежма 64, Роналду 83, Седрик 90+7.

Урилмаган пенальти: Роналду 52.

Турнир жадвали

«B» гуруҳи

Ў

Ғ

Д

М

У/Г

Ў/Г

О

1 Испания

3

1

2

0

6

5

5

2 Португалия

3

1

2

0

5

4

5

3  Эрон

3

1

1

1

2

2

4

4  Марокаш

3

0

1

2

2

4

1

Шу тарзда гуруҳда биринчи ўринни олган Испания нимчорак финалида Россия билан, Португалия эса Уругвай билан баҳс олиб борадиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг