Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Шакири Швейцарияга иродали ғалаба тақдим этди

ЖЧ-2018. Шакири Швейцарияга иродали ғалаба тақдим этди

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг «E» гуруҳида Сербия ва Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Учрашув дебютида Сербия терма жамоаси ҳужумчиси Митрович қанотдан оширилган тўпни Ян Зоммер дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда швейцарияликлар босимни кучайтирди ва Гранит Жака узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақти сўнгги дақиқасида Шакири майдон марказидан ҳимоячилардан қочиб кетиб, Сербия дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига муҳим уч очко келтирди.

«E» гуруҳи, 2-тур

Сербия – Швейцария 1:2

Голлар: А.Митрович 5 – Г.Жака 52, Ж.Шакири 90

Сербия: 1.Владимир Стойкович, 3.Душко Тошич, 6.Бранислав Иванович, 11.Александр Коларов, 15.Никола Миленкович, 10.Душан Тадич, 4.Лука Миливоевич (18.Неманья Радонич, 81), 20.Сергей Милинкович-Савич, 21.Неманья Матич, 17.Филипп Костич (22.Адам Льяйич, 64), 9.Александр Митрович.

Швейцария: 1.Ян Зоммер, 2.Стефан Лихтштайнер, 5.Мануэль Аканжи, 13.Рикардо Родригес, 22.Фабиан Шар, 10.Гранит Жака, 11.Валон Бехрами, 14.Стивен Цубер (19.Йосип Дрмич, 90), 15.Блерим Жемаили (7.Брел Эмболо, 73), 23.Жердан Шакири, 9.Харис Сеферович (18.Марио Гавранович, 46).

Огоҳлантиришлар: С.Милинкович-Савич 33, Л.Миливоевич 39, Н.Матич 45+2, А.Митрович 88 – Ж.Шакири 90

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг