Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Испания фаворитликка лойиқ эмасди. Россия уни турнирдан чиқариб юборди

ЖЧ-2018. Испания фаворитликка лойиқ эмасди. Россия уни турнирдан чиқариб юборди

Фото: «championat.com»

Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Испания ва Россия ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий ҳамда қўшимча вақтлари дуранг билан якунланди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Мундиалнинг асосий фаворити сифатида кўрилган Германия, Аргентина ва Португалия ортидан Испания ҳам уйига равона бўлди.

Испания терма жамоаси ўйиндан аввал фаворит сифатида эътироф этилганди. Испанлар ўйинда тўпни яхши назорат қилди, аммо якунловчи ҳужумларда аниқ ишланма ва ғоялар кўзга ташланмади. Бу эса русларга хотиржам ҳимояланиб, омадни қарши ҳужумлардан қидиришга имкон берди.

Биринчи таймда икки стандартдан иккала жамоа ҳам биттадан гол урди. Шундан кейин ўйин бир хил зерикарли кўриниш олди. Фақат мухлислар ушбу мундиалдаги биринчи қўшимча таймлар, пенальти ва илк тарихий ҳодиса – тўртинчи футболчи алмаштирилишига гувоҳ бўлишди.

Пенальтилар сериясида эса Акинфеев ўзини кўрсатди ва испанларнинг икки зарбасини қайтариб, Россияни ўз тарихида илк бор чорак финалга олиб чиқди.

ЖЧ-2018. 1/8 финал

Испания – Россия 1:1 (пенальтилар бўйича 3:4)
Голлар: 1:0 – 12, автогол Игнашевич, 1:1 – 41, пенальти Дзюба.

Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Начо (Карвахаль, 70), Рамос, Коке, Бускетс, Иско, Сильва (Иньеста, 67), Асенсио (Родриго, 104), Диего Коста (Аспас, 80).

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кудряшов, Фернандес, Кутепов, Зобнин, Жирков (Гранат, 46), Самедов (Черышев, 61), Кузяев (Ерохин, 97), Головин, Дзюба (Смолов, 65).

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг