Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марадона кечирим сўради

Марадона кечирим сўради

Фото: «Global Look Press»

Аргентина терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Диего Армандо Марадона Аргентина ва Исландия терма жамоалари ўйини давомида «Спартак» стадионида тамаки тутатгани учун кечирим сўради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Бугун аргентиналиклар учун жуда қийин бўлди. Бизнинг жаҳон чемпионатидаги дебютимиз оғир кечди. Ҳар ким ўзи билан ўзи овора бўлди. Мен бу стадионда чекиш мумкин эмаслигини билмаган эдим», – деб ёзган Марадона.

У футбол мухлисларидан ва турнир ташкилотчиларидан узр сўраган.

Аргентина ва Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг