Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марадона: «Месси Аргентина терма жамоаси лидери эмас»

Марадона: «Месси Аргентина терма жамоаси лидери эмас»

Фото:«Manoramaonline.com»

Афсонавий футболчи Диего Марадона Аргентина миллий терма жамоаси сардори Месси ҳақида гапирди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Марадона беш карра «Олтин тўп» соҳибини жамоанинг муваффақиятсизлигида айбламоқчи эмас.

«Келинг, битта ўйинчи жаҳон чемпионатида ютқазиши мумкин, деб ҳисоблайлик. Лео қандай бўлса, шундай ўйнаяпти. Лекин у барча шерикларининг муаммосини ҳал эта олмайди. Бола шунчаки лидер эмас», — деган Марадона.

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионатида Хорхе Сампаоли қўл остида иккита ўйинда бир очко тўплади, холос. Жамоанинг гуруҳдан чиқа олиши савол остида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг