Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу «сароб» эмас: Месси «Роналду» билан қўшни бўлди

Бу «сароб» эмас: Месси «Роналду» билан қўшни бўлди

Фото: «РИА Новости»

Аргентиналиклар нигерияликларни 2:1 ҳисобида ютиб жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиққанини хабар бергандик. Энди Қозон шаҳридаги яшил майдонда 30 июнь куни кечадиган 1/8 финалда «Кумуш юрт» вакиллари Франция терма жамоаси билан тўқнашади. Қозонга келган аргентиналиклар португал футбол юлдузи Роналдунинг граффити усулида чизилган сурати шундоққина кўриниб турган меҳмонхонага жойлашишади, деб ёзмоқда «Бизнес Online».

Қозонда меҳмон жамоаларни жойлаштириш учун икки меҳмонхона — «Рамада» ва «Мираж» лицензияга эга. Плей-оффни аввалроқ кафолатлаб қўйган французлар «Мираж»ни банд этиб бўлишди, аргентиналикларда эса Роналдунинг улкан портрети кўриниб турган «Рамада»ни танлашдан бошқа танлов имконияти йўқ.

Хабар берилишича, «Рамада» ҳовлисидаги Роналдунинг граффити сурати 2017 йилда, Конфедерациялар кубоги пайтида чизилган бўлиб, ҳануз сақланиб турибди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг