Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Равшан Эрматовнинг ЖЧда бошқа ишламаслигига ёрдамчисининг жароҳати сабаб бўлган

Равшан Эрматовнинг ЖЧда бошқа ишламаслигига ёрдамчисининг жароҳати сабаб бўлган

Фото: «fifa.com»

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатининг қолган ўйинларида ҳакамлар рўйхатига киритилмагани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонлик ҳакамнинг нима сабабдан 17 нафар сараланганлар рўйхатига киритилмагани сабаб аниқ бўлди.

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаевнинг маълум қилишича, Равшан Эрматовнинг ёрдамчи ҳакамларидан бири Абдуҳамидулло Расулов жароҳат олган. У Эрматов бошқарган икки ўйинда ҳам жароҳати билан ишлаган. Иккинчи учрашувдан сўнг жароҳат кучайган. ФИФА ҳакамлар қўмитаси сўнгги кунга қадар Расуловнинг жароҳатидан тузалишини кутган, бироқ қанот ҳаками машғулотларда ҳам иштирок эта олмаган. Шу сабаб Эрматов бригадаси жаҳон чемпионатининг якунловчи қисмида ишламайдиган бўлди.

ФИФА томонидан ҳакамларнинг якуний рўйхати эълон қилинган бўлишига қарамай, Эрматов Москвада қоладиган бўлди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг