Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Роналду тарихдаги энг тез футболчига айланиши мумкин (видео)

Роналду тарихдаги энг тез футболчига айланиши мумкин (видео)

Фото: «Ria.ru»

Португалия терма жамоаси етакчиси 15 июнь куни Испанияга қарши ўйинда соатига 38,6 километр тезликка эришган. Германиянинг «One» канали тақдим этган бу маълумот ҳозирча расман тасдиғини топгани йўқ.

Айни пайтда расмий рекорд Роналдунинг «Реал»даги ҳамкасби, 36,9 км/соат тезликда югурган Гарет Бейлга тегишли.

Ҳозир янги рекорднинг расман тасдиқланиши кутиляпти. ФИФА расмий статистикасида эса португал футболчисининг бу ўйиндаги энг юқори тезлиги 34 км/соат деб қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Испания ўртасидаги ўйин 3:3 ҳисоби билан тугаган ва Криштиану Роналду жаҳон чемпионатларидаги ўзининг илк хет-тригини нишонлаганди.

P.S. Дарвоқе, дунёнинг энг зўр спринтери — Усейн Болтнинг ўртача максимал тезлиги 44,72 км/соатни ташкил этади. Саккиз карра олимпия чемпиони фаолиятини якунлаб, ўзини футболда синаб кўряпти, айни пайтда ямайкалик Норвегиянинг «Стремсгодсет» футбол клуби таркибида ўйин ўтказишга улгурган. Балки бу рекорд ҳам янгиланиб қолар...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг