Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия билан муносабати ёмонлашган мамлакатлар ўз мухлисларини ЖЧ-2018га қандай тайёрлашяпти?

Россия билан муносабати ёмонлашган мамлакатлар ўз мухлисларини ЖЧ-2018га қандай тайёрлашяпти?

Фото: «Prizyv.tv»

Россияда 14 июнь куни старт оладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида 32 мамлакат қатнашади. Чипталарнинг ярмидан кўпроғини (54 фоиз) чет элликлар сотиб олишди, энг кўп мухлислар Хитой, АҚШ, Бразилия, Колумбия, Германия, Мексика, Аргентина ва Буюк Британиядан келиши кутилмоқда. Россия билан муносабати кескинлашган мамлакатлар ўз мухлисларини ЖЧ-2018 га қандай тайёрлашяпти. «Новая газета» бунга аниқлик киритди.

Жаҳон чемпионатига икки ой қолганида Оқ уй америкаликларга Россияга боришдан аввал «икки марта» ўйлаб кўришни маслаҳат берган. «Агарда улар билан бирон нарса содир бўлса, биз ўз фуқароларимизга ёрдам бериш имкониятига эга эмасмиз» — деган Оқ уй вакили.

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги эса ЖЧ-2018 га кетувчилар учун махсус маълумотнома ишлаб чиқди. Унда британ футбол мухлисларига имкон Чеченистон, Доғистон ва Ингушетия каби минтақаларга бормаслик, Донецк ва Луганск билан чегарадош ерлардан узоқ юриш тавсия қилинган.

Аргентинада эса ЖЧ-2018 га келувчи амалдорлар, футболчи ва журналистлар учун «Рус тили ва маданияти» қўлланмаси чиқарилди. Ҳар хил маслаҳатлар бор, қизиғи, рус қизларига ёқиш учун нима қилиш кераклиги ҳам... «Рус аёлларига дангал эркаклар ёқади. Россияда чиройли аёллар кўп, аммо ҳаммаси ҳам сизга тўғри келмайди. Танишишда эҳтиёт бўлинг», — дейилади қўлланма матнида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг