Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Хорватия Аргентинага чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

ЖЧ-2018. Хорватия Аргентинага чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди

Фото: «Fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг навбатдаги учрашувида Хорватия жуда чиройли ғалабага эришди. Аргентина янчиб ташланди.

Мундиалдан аввал мусобақа фаворитлари қаторида саналган Аргентина аслида мусобақага умуман тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Саралаш босқичидаёқ оқсаб қолган аргентиналикларни Сампаоли финал босқичигача ҳам тайёрлай олмади. Буни жамоанинг икки турда ўйинни икки схемада ўтказганидан ҳам билиш мумкин. Мураббий қўлида мукаммал ўйин схемаси ҳали шаклланмаган. Бундай тайёргарликсиз эса мундиалдан шармандаларча чиқиб кетиш жамоа бошига тушади, одатда. Юлдузли Аргентинани шу қисмат кутмоқда.

Хорватлар эса мундиалда мукаммал ўйин кўрсатишмоқда. Биринчи турдаги ишончли ғалабага иккинчи турда ундан-да чиройли муваффақият қўшилди.

Ушбу кескин баҳсни Равшан Эрматов бригадаси ажойиб тарзда бошқарганини таъкидлаш лозим. Ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилаган ўзбекистонлик рефери шу даражасини сақлаб қолса, мундиалда анча узоққа боради. 

«D» гуруҳи. 2-тур.

Аргентина – Хорватия 0:3

Голлар: 0:1 – 53 Ребич, 0:2 – 80 Модрич, 0:3 – 90 Ракитич.

Аргентина – Кабальеро, Меркадо, Отаменди, Тальяфико, Сальвио (Павон, 56), Перес (Дибала, 68), Маскерано, Акунья, Месси, Меса, Агуэро (Игуаин, 54).

Хорватия – Субашич, Врсалько, Ловрен, Вида, Стринич, Брозович, Ребич (Крамарич, 57), Модрич, Ракитич, Перишич (Ковачич, 82), Манджукич (Чорлука, 90).

Огоҳлантиришлар: Ребич (39), Меркадо (51), Манджукич (58), Врсалько (67), Отаменди (85), Акунья (87), Чорлука (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг