Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йoaxим Лёвнинг «иккинчи масаласи»

Йoaxим Лёвнинг «иккинчи масаласи»

Фото: «dailymail.co.uk»

Йоахим Лёв Германия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда «Daily Mail». У немислар аслида нималарга қодир эканини Қатардаги жаҳон чемпионатида исботламоқчи.

Гап шундаки, Лёв немис футболи учун шармандали кўрсаткич қайд этилган Россиядаги жаҳон чемпионати арафасида Германия футбол иттифоқи билан тўрт йиллик шартнома имзолаганди. Мағлубиятга қарамасдан, иттифоқ президенти Рейнхард Гринделнинг шахсий қўллаб-қувватлови билан, Лёв терма жамоа олдидаги мажбуриятини бажаришда давом этадиган бўлди. Хуллас, Германия терма жамоасини 2022 йили Қатарда ўтказиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатига ҳам Лёвнинг ўзи олиб чиқсин дейишди.

Узоқ йиллар бош жамоада ишлаб қўйган Йоахим Лёвнинг захираси тугаб қолмадимикин? Эндиги марра янада оғир: «немис машинаси»ни шунчаки оёққа турғазишмас, олдинги ўринга олиб чиқиш талаби қўйилади. Буёқда терма жамоа таркибини шакллантириш осон кечмайди: Россиядаги чемпионатда бир текис ўйнамаган ўйинчиларнинг ҳеч бири ўз хоҳиши билан Бундестим футболкасини ечиб қўйиш ниятида эмас. Қизиғи, Лёв ишни иккинчи масалани ечишдан бошлашига тўғри келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг