Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда сўнгги 10 йилликдаги энг йирик нефть кони топилди (фото + видео)

Андижонда сўнгги 10 йилликдаги энг йирик нефть кони топилди (фото + видео)

Яқинда Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги Учтепа 3-4-сонли қудуғидан бўр (мел) қатламининг XVIII ва XIX горизонтларидан катта миқдорда газ захираси аниқланган эди.

Андижонда топилган нефть кони
Фото: «Xabar.uz»

Энди янги Учтепа 5-сонли қудуғининг 1250 метр чуқурлигидан бўр (мел) қатламининг XX горизонтидан катта миқдорда нефть кони очилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Андижонда топилган нефть кони
Фото: «Xabar.uz»

Қудуқда олиб борилган геологик изланишлар натижасида маълум бўлдики, ушбу қудуқнинг бир кунлик дебити суткасига 70 тоннани ташкил этади. Бу каби нефть кони Ўзбекистон нефть ва газ тарихида охирги 10 йилликда очилгани йўқ.

Бу авваламбор Фарғона водийсида охирги пайтларда сустлашиб қолган излов-қидурув пармалаш ишларини тўхтатмасликка, бошқа ҳудудлардан фарқли литологияга эга Фарғонада бурғулаш ва пармалаш ишларини катта кўламда олиб борилишига йўл очмоқда.

Андижонда топилган нефть кони
Фото: «Xabar.uz»

«Қўқон НГПИ» АЖ бу каби конларнинг очилиши билан Ўзбекистоннинг равнақи учун қўлдан келганча ҳисса қўшишга ваъда беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг