Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Аёллар маслаҳат марказлари» хотин-қизларга қандай ёрдам кўрсатади?

«Аёллар маслаҳат марказлари» хотин-қизларга қандай ёрдам кўрсатади?

Иллюстратив сурат

Фото: Халқаро Пресс-клуб

Республиканинг барча ҳудудларида Хотин-қизлар қўмиталари томонидан ташкил этилган «Аёллар маслаҳат марказлари» иш олиб бормоқда. Мазкур марказларда малакали мутахассислар, психолог, хуқуқшунос ва тиббиёт ходимлари фаолият юритади, улар хотин-қизларга бепул хизмат кўрсатади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

«Аёллар маслаҳат марказлари»га мурожаат қилган аёлларга қуйидаги хизматлар кўрсатилади.

— хуқуқий;

— тиббий;

— психологик қўллаб-қувватлаш ва кўмак бериш.

Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон республикаси миқёсида «Аёллар маслаҳат марказлари»га уч мингга яқин аёл мурожаат қилган. Уларга марказ ходимлари томонидан тиббий-психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

 Хотин-қизлар қўмитаси ижтимоий кўмакка, тиббий-психологик ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларни ҳудудлардаги «Аёллар маслаҳат марказлари»нинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилишга чақиради ва ҳар қандай муаммога ечим топишга ваъда беради. 

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган «Аёллар маслаҳат марказлари»нинг ишонч телефонлари рўйхати:


Қорақалпоғистон Республикаси     -(361)-  222-72-05        «Аёллар маслаҳат маркази»
.Андижон вилояти                            -(374)-  223-25-60 «Аёллар маслаҳат маркази»
Бухоро вилояти                                 -(365)-  224-11-33
             224-65-11
         
 «Ойдин нур» ижтимоий маркази
Жиззах вилояти                                -(372)-  226-52-62           «Қалб нури» ижтимоий маркази
Қашқадарё вилояти                         -(91)-   215-55-11           «Қалб меҳри» ижтимоий маркази
Навоий вилояти                                -(436)-  220-11-58 «Аёллар маслаҳат маркази»
Наманган вилояти                            -(369)-  233-05-85           «Аёллар маслаҳат маркази»
Самарқанд вилояти                          -(366)-  233-19-44          «Розилик» ижтимоий маркази
Сирдарё вилояти                              -(367)-  225-00-87         «Аёллар маслаҳат маркази»
Сурхондарё вилояти                     -(90)-    746-07-64         «Аёллар саломатлик ва гўзаллик   ижтимоий-ҳуқуқий кўникма маркази"
Фарғона вилояти                         -(373)-   244-05-10          «Аёллар маслаҳат маркази»
Тошкент вилояти                         -(371)-   232-80-74          «Аёллар маслаҳат маркази»
Хоразм вилояти                           -(90)-     737-40-82          «Аёллар маслаҳат маркази»
Тошкент шаҳри                           -(371)-   200-30-30 «Ишонч маслаҳат маркази»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг