Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эндиликда ойлик маошлар ҳар 6 ойда оширилади

Эндиликда ойлик маошлар ҳар 6 ойда оширилади

Фото: «Asr.uz»

Бугун, 11 январь куни Халқаро пресс-клубда «Бюджет-2018: халқ манфаатлари, аниқ кўрсаткичлар ва янги ёндашувлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Халқаро пресс-клубда иштирок этаётган мухбиримизнинг хабар беришича, 2018 йилдан бошлаб энди ойлик иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдори вазият тақозосига кўра лозим бўлса ҳар 6 ойда ошириб борилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилган.

Халқаро пресс-клуб сессияси давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг