Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг қийин шароитларда ҳам ҳаракатланадиган 13 та камерали дрон яратилди

Энг қийин шароитларда ҳам ҳаракатланадиган 13 та камерали дрон яратилди

Фото: «WeTalkUAV.Com»

256 ядровий графика ҳамда нейротармоқ ёрдамида ҳавода ҳакатланувчи автоном дрон тақдим этилди, деб хабар берди «Лайфхакер».

«Автопилот» ва объектларнинг ортидан кузатиш тизими ҳозирда кўплаб квадрокоптерларда мавжуд, бироқ уларнинг барчаси фақатгина очиқ муҳида яхши ишлай олади. «Skaydio R1» дрони ўзининг замонавий тизими ёрдамида катта тезлик билан қалин ўрмонлар ичида ҳам ҳаракатлана олади.

Профессионал квадрокоптер «Jetson ТХ 1» чипи асосида яратилган сунъий интеллект ҳисоб-китоб платформасига эга. Шунингдек, унга 256 ядроли видеопроцессор ўрнатилган.

У дрон юзасига ўрнатилган барча 12 мегапикселли камералар ёрдамида тасвирга олинган маълумотларни қайта ишлаб, маҳаллий ҳудудга мослашиш учун уч ўлчамли тасвирни ҳосил қилади. Махсус алгоритм ва нейротармоқда «Skydio R1»га объектларни таниш, уларни кузатиш ва ҳатто фойдаланувчининг яқин тўрт сония ичида амалга оширадиган ҳаракат траекториясини башорат қилишга ҳам қодир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг