Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик шифокорлар Андижон ва Тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказишди

Ҳиндистонлик шифокорлар Андижон ва Тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказишди

Фото: «GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» АЖ ташаббуси билан Андижон вилоятининг Бўз ва Қўрғонтепа туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳиндистонлик мутахассисларнинг бепул тиббий кўриги ташкиллаштирилди. Бу ҳақда «GM Uzbekistan» Жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабар берди.

Тўрт кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи «SARVODAYA» госпитали шифокорларидан иборат онколог, кардиолог ва нефролог Андижон ва Тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказишди ва ўз маслаҳатларини беришди.

Кўрик «GM Uzbekistan» компанияси томонидан ўтган йилнинг ноябрь ойида қуриб топширилган, энг сўнгги технологиялар билан қайта жиҳозланган «Clinic Pro» диагностика марказларида ташкил этилди. Тўрт кун давомида шифокорлар Қўрғонтепада 130 нафар, Бўзда 85 ҳамда Тошкент шаҳрида 200 нафар беморни кўрикдан ўтказишди.

Кўрик натижаларига кўра беморларга тавсиялар берилди, даволаш схемалари қайта кўриб чиқилди, беморларнинг даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашувлар олиб борилди.

Мазкур ташриф «GM Uzbekistan» ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган хорижий мутахассислар иштирокидаги учинчи бепул кўрик саналади.

Ташриф якунида томонлар доимий равишда «Clinic Pro» ҳамда «SARVODAYA» госпитали ўртасида тажриба алмашишга, ҳинд шифокорлари иштирокида беморларга жарроҳлик амалиётлари ўтказишга келишиб олишди.

«GM Uzbekistan» АЖ ижтимоий-масъул бизнес субъекти сифатида келгусида ҳам хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилаш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг