Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистонда технологияларни қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдирмоқда

Жаҳон банки Ўзбекистонда технологияларни қўллаб-қувватлашга қизиқиш билдирмоқда

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Жаҳон банкининг Ўзбекистонда хусусий сектор фаолиятини ўрганаётган махсус гуруҳ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар берди вазирлик ахборот хизмати. 

Суҳбат аввалида меҳмонлар Ўзбекистонда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Жумладан, халқаро вакиллар эътиборига бир муддат аввал фаолиятини бошлаган Мирзо Улуғбек Инновация маркази ҳамда режалари тўғрисида маълумот берилди. 

Жаҳон банки мутахассислари эътиборига Инновация маркази фаолияти доирасида Ўзбекистонга сармоя киритиш ҳамда «ноу-ҳау»лар, сармоядорлар капитали учун қулай экотизим яратишга хизмат қиладиган зарур технология, тажриба ва кўникмаларни жорий қилиш ҳамда IТ-стартапларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳамкорлик қилиш ғояси ҳавола қилинди. 

Шунингдек, Ўзбекистон томони Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакатда «электрон тижорат», «салмоқли маълумот» (Big Data), шунингдек ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа замонавий тенденцияларини жорий қилиш бўйича таклиф билан чиқди. Учрашувда томонлар истиқболдаги ҳамкорлик режаларини муҳокама қилдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг