Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коллеж ўқувчилари учун «Ёш инновациячи» кўрик-танлови эълон қилинди

Коллеж ўқувчилари учун «Ёш инновациячи» кўрик-танлови эълон қилинди

Фото: O'zLiDeP

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партияси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиздаги касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Ёш инновациячи» кўрик-танловини ташкил этди.

Кўрик-танлов совриндорлигига номзодларни тавсия этиш ва ғолибларни аниқлашда асосий эътибор номзодларнинг ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди, етакчилик қобилияти ҳамда инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш кўникмаларини қай даражада ўзлаштира олганлигига қаратилади.

Кўрик-танлов иштирокчилари ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиққан инновацион лойиҳалари кўргазмаси каби мезонлар бўйича аниқланади.

Кўрик-танловда республика ҳудудидаги барча касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари қатнашишлари мумкин. Ворақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан республика бўйича ҳар бир йўналишдан 6 нафардан ғолиб деб топилган жами 18 нафар ўқувчига кейинги ўқув йилида стипендия берилади.

Танлов ҳақида партиянинг расмий веб-сайтида батафсил танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг