Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марғилондаги уйдан 101 мингдан ортиқ диск чиқди

Марғилондаги уйдан 101 мингдан ортиқ диск чиқди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Марғилон шаҳар Зарафшон кўчасида яшовчи фуқаро Ф.И.нинг яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув натижасида ушбу хонадон Ўзбекистонга ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний йўллар орқали олиб кирилган товар моддий бойликларини сақлаш учун омборга айлантирилгани, хусусан, умумий қиймати 531 млн. 110 минг сўмлик 21 хил турдаги 101 250 дона «DVD-R» дисклар, 5 000 дона «Panasonic DVC» видеокассета, 413 дона уяли телефон аппаратлари ҳамда 18 000 дона диск соладиган целлофан пакетлар ноқонуний сақланаётгани аниқланди.

Келгусида турли фильм ва концертларни ноқонуний усулда кўпайтириш имконини берувчи ушбу дисклар ҳамда уяли телефон аппаратларининг мамлакатга қонуний олиб кирилганини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжат топилмади.

Ҳозир ушбу ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг