Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маст курсдоши дўппослаган қаршилик талаба шифохонада вафот этди

Маст курсдоши дўппослаган қаршилик талаба шифохонада вафот этди

Фото:Пенза-Взгляд

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 5 март куни соат 16.50ларда Мағзон МФЙ Бўрибозор кўчасида яшовчи, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти 4-курс талабаси, 1991 йилда туғилган А.Нарзуллаев маст ҳолда Қарлиқбоғот кўчасида жойлашган «Хонзода» савдо дўкони олдида ўзаро жанжал оқибатида курсдоши, 1993 йилда туғилган А. Султоновнинг бошига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада А.Султонов касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. А.Нарзуллаев қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг