Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий хавфсизлик хизматининг номи ўзгарди

Миллий хавфсизлик хизматининг номи ўзгарди

Кадр: «Uzbekistan24»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар берди.

Қарорда айтилишича, МХХ мамлакат хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга касб этади. Шу билан бирга, ушбу тузилманинг фаолияти бирор ҳужжат билан тартибга солинмагани унинг турли соҳаларга асоссиз равишда аралашишига замин яратар эди.

Қарорга мувофиқ, Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати деб қайта тузилади. Давлат хавфсизлик хизмати Миллий хавфсизлик хизматининг вориси сифатида тан олинади.

Хизмат фаолияти унинг ваколатларини қатъий белгилаб берувчи қонунчилик базасини яратиш, ички ва ташқи таҳдидларга қарши туришнинг замонавий услубларини жорий этиш, янгича асосда ишлайдиган ташкилий тузилмани яратиш, ташкилот сафларига қобилиятли ва ватанпарвар ёшларни жалб қилишни назарда тутадиган кадрлар танлаш тизимини яратиш, ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси ва турмуш тарзини яхшилаш сингарилар негизига қурилади.

Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида давлат хавфсизлигини таъминлаш, конституцион тузумни ва давлат чегараларини ҳимоя қилиш, ички ва ташқи таҳдидларни аниқлаш ва бартараф этиш, разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш, давлат ташкилотларидаги коррупция ҳолатларини бартараф этиш, давлат террорчилик, экстремизм, наркотик ва психотроп моддалар савдосига қарши кураш, этник ва бошқа турдаги низоларни келтириб чиқаришга қаратилган деструктив фаолиятнинг олдини олиш ва бошқалар белгиланди.

Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг айрим ваколатлари Ички ишлар вазирлигига, шунингдек, Мудофаа вазирлигига ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг