Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қуролли кучлар тизимидаги Республика етакчилари кенгаши раиси сайланди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қуролли кучлар тизимидаги Республика етакчилари кенгаши раиси сайланди

Фото: Мудофаа вазирли матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар оромгоҳида» Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши томонидан Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимидаги етакчилар кенгаши раислари ва бошланғич ташкилотлари етакчилари билан уч кунлик ўқув-семинар машғулотари ташкил этилди.

Ушбу йиғинда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамда Давлат божхона қўмитасидан жами 241 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Ўқув-семинар доирасида спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича чемпионат ўтказилди. «Заковат» интеллектуал ўйини ҳам юқори савияда ташкил этилди. Спорт мусобақаларининг якуни бўйича биринчи ўрин Мудофаа вазирлиги жамоасига насиб этди.

Шунингдек, йиғин доирасида Қуролли кучлар тизимидаги республика етакчилар кенгаши раиси сайланди. Унга кўра Мудофаа вазирлигининг етакчилар кенгаши раиси майор Сардорбек Абдусаматов энг кўп овоз тўплаб, бир йиллик фаолият учун ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг