Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Point» — ҳар қандай уйга мўлжалланган «ақлли» сигнализация

«Point» — ҳар қандай уйга мўлжалланган «ақлли» сигнализация

Фото: «Kickstarter»

«Point» қурилмаси тўлақонли қўриқлаш тизими ўрнини босади ва фойдаланувчиларни ўзининг қўшимча функциялари билан хушнуд этади, деб хабар берди «Лайфхакер».

Уйга мўлжалланган анъанавий сигнализациялардан фарқали ўлароқ «Point» биргина блокдан иборат ва ундан фойдаланиш осон ҳамда созлаш содда.

Сигнализацияда борасида барча зарурий датчикларга эга қурилма оқ шайба кўринишида ишланган бўлиб, магнит ёрдамида белгиланган жойга ўрнатилади. У ҳар қандай уйнинг интерьерига мос тушади, шунингдек, бирорта сим ҳам уланмайди. Барчаси унинг ички қисмида ўрнатилган, қуввати 6—12 ойга етадиган аккумулятор ёрдамида бошқарилади.

Бундан ташқари «Point»да ҳарорат, ҳаво намлиги, ҳаракатлар сенсорини ўлчовчи датчиклар, тутунни сезадиган датчик ҳамда ярим электрик сирена ҳам мавжуд. Қурилма ҳаракатлар ёки ойнанинг синдирилганини аниқлашдан ташқари, ёнғинни, ҳаво ҳарорати ошиб кетганини, моғор босган жойларни, шунингдек, ортиқча шовқинларни аниқлайди.

Уни «Wi-Fi» ёки «Bluetooth» ёрдамида мобиль дастур орқали бошқариш ҳам мумкин. 2018 йилнинг май ойидан етказиб бериш бошланадиган ушбу қурилманинг нархи 79 долларга тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг