Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Робот-ит ақли заиф инсонларга ёрдам бермоқда (видео)

Робот-ит ақли заиф инсонларга ёрдам бермоқда (видео)

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Печенька» лақабини олган ит кўринишидан лабрадудлни — пудел ҳамда лабрадор чатишмасини ёдга солади. Робот-ит яратувчиларининг таъкидлашича, у беморларнинг хотирасини қайта тиклашга ёрдам беради ва одамлар билан мулоқотини яхшилайди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

«Печенька» ҳақиқий ит бўлмаса-да, «Templeman House» қариялар уйидаги инсонлар уни жуда яхши кўришади. Чол ва кампирлар уни мароқ билан силаб, ўйнамоқда ва кўп ҳолларда суҳбатлашмоқда.

«Templeman House» директорининг ўринбосари Саймон Берднинг айтишича, «Печенька» деменция («ақли заифлик») билан оғриган беморларнинг стресс даражасини камайтиришга хизмат қилмоқда. «У хотирани яхшилайди, етишмаётган ижтимоий муносабат ўрнини тўлдиради ва хотираларни тиклайди», — дейди Берд.

Маълумотларга кўра, муассасада даволанаётган 99 ёшли бемор «Печенька» билан суҳбатлашиш давомида ўзининг ўтмишига оид майда деталларни ҳам эслашга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг