Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роғун ГЭС масаласига ечим топилди (видео)

Сув муаммоси Марказий Осиё халқлари учун энг жиддий масалалардан бири саналади. Шу муаммо туфайли Орол инқирози юзага келди, ҳудудда чўлланиш кучайди ва энг муҳими ўзаро қўшничилик муносабатларига путур етган даврлар ҳам бўлди. Демак, бу масаланинг ечими бўйича ҳар қандай самарали лойиҳа диққатга сазовор.

Юртимиздаги бир гуруҳ олимлар, тадбиркорлар ва умуман ватан келажаги учун бефарқ бўлмаган ташаббускорлар таклиф этаётган йирик лойиҳа жиддий ўйлаб кўришга арзийди. Зеро, унинг амалга ошиши Марказий Осиё давлатларининг асрий орзуси бўлган сув мустақиллигига катта ёрдам бериши мумкин.

Роғун ГЭСи ишга туширилиши ортидан қандай ҳолат юзага келади? Ўзбекистон бу вазиятдан қандай қилиб ҳам фойдали жиҳатларни топиши, ҳам ўзаро ҳамкорлик ва яхши муносабатларни сақлаб қолиши мумкин? Ватанимиз сув мустақиллигига эришиши мумкинми? Энг муҳими, Орол денгизига сув боришини кўпайтиришнинг қандай реал чоралари бор?

Халқаро экология, инсон ва табиат хавфсизлиги фанлари академиясининг аъзоси, ҳуқуқшунос Анвармирзо Ҳусаинов билан уюштирган интервьюмиз айнан шу ҳақда.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг