Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва Туркманистон раҳбарлари ҳамкорликни муҳокама қилишди

Россия ва Туркманистон раҳбарлари ҳамкорликни муҳокама қилишди

Каспийда кўптомонлама ҳамкорлик масаласига эътибор қаратилди.

Фото: «eadaily.com»

Россия президенти Владимир Путин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов телефон мулоқоти давомида Каспий денгизидаги кўптомонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Туркманистоннинг ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Турманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Унда асосан иккитомонлама ҳамкорлик, 2017 йил октябрда Россия президентининг Туркманистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди», — дейилади хабарда.

«Шунингдек, Каспийда кўптомонлама ҳамкорлик масаласига эътибор қаратилди», — дея маълум қилган Кремль матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг