Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандлик зиёратчилар Умра зиёратига йўл олмоқдалар (фото)

Самарқандлик зиёратчилар Умра зиёратига йўл олмоқдалар (фото)

Фото: «Xabar.uz»

2018 йилнинг баҳорида Самарқанд вилоятидан 400 нафар мусулмон Умра зиёратига борадиган бўлди.

Бугун, 10 февраль куни зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетди. Улар эртага тонгда Саудия подшоҳлигининг Жидда шаҳрига учиб кетишади.

Фото: «Xabar.uz»

Зиёратчиларни тантанали кузатиш Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вилоят вакиллигида ташкил этилди. Вилоят раҳбарлари, кекса нуронийлар ва зиёратчиларнинг оила аъзолари эзгу ният билан Макка сари йўлга чиққанларга оқ йўл тилаб қолишди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Манноп Ибодуллаевнинг айтишича, зиёратчиларни Тошкент Халқаро аэропортигача етказиб қўйиш учун замонавий автобуслар ва тажрибали ҳайдовчилар жалб этилган. Зиёратчиларга автобусда эканликларида Самарқанд шаҳри обидалари, Умра зиёратини адо этиш ва Саудияда бўлиш қоидалари акс этган фильмлар кўрсатиб борилади. Зиёратчиларни аэропортгача вилоят ҳокимлиги вакиллари, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, ЙҲХБ ва соғлиқни сақлаш ходимлари кузатиб боришади.

Фото: «Xabar.uz»

Зиёратчиларнинг иккинчи гуруҳи 20 февралда сафарга отланади.

22 февраль ва 4 март кунлари қайтадиган Умра зиёратчиларини кутиб олиш ҳам тантанали суръатда амалга оширилиши учун барча тайёргарликлар кўрилган.

Каримберди Тўрамурод,

Самарқанд шаҳридан «Xabar.uz» учун махсус

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг