Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир лойиҳа билан танишди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини ривожлантиришга доир лойиҳа билан танишди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларига ташриф буюургани ҳақида хабар берган эдик.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф давомида давлат раҳбар пойтахтни ривожлантиришга доир лойиҳа билан танишди.

Бугунги кунда жаҳонда шаҳарсозликнинг «high tech city», «smart city» йўналишлари оммалашмоқда. Ривожланган давлатларда шаҳарлар қурилишида юқори технологиялардан кенг фойдаланилмоқда.

Пойтахтимизда ҳам Жанубий Корея тажрибаси асосида шундай мавзе барпо этиш мўлжалланмоқда.

Президентимиз шу борадаги концепция билан танишди, жанубий кореялик ишбилармонлар билан суҳбатлашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг