Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмон кутиб олди

Шавкат Мирзиёевни Имомали Раҳмон кутиб олди

Фото: «President.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Душанбе халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ва ҳукумат аъзолари кутиб олди. Фахрий қоровул саф тортди, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Кутиб олиш маросимидан кейин президентлар тор ва кенг доирадаги учрашувларни ўтказиш учун «Қасри Миллат» саройига йўл олишди. Кортежни кузатиш учун йўлнинг икки томонида 12 минг талаба-ўқувчилар кутиб олишди.

Ташриф чоғида олий даражадаги музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, туризм, маданий-гуманитар соҳалардаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларнинг ўзаро ташрифларини осонлаштириш масалалари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.

Музокара якунлари бўйича Президентларнинг Қўшма баёноти, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома, Фуқароларнинг ўзаро қатнови тўғрисидаги битим, шунингдек, турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган жами 25 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг