Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

Тошкентда 3 гектар майдонда Инновация парки барпо этилади

Фото: «Ўзбекистон» телеканали

Тошкент шаҳридаги Инновация парки Олмазор туманида, метронинг «Беруний» бекати яқинидаги «Университет» кўчасида, 3 гектар майдонда жойлашади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 апрелда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган, деб хабар берди «Дарё».

Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази жойлаштирилади. Шу ерда Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ҳам қурилади.

Объектлар 2018—2019 йилларда барпо этилиши белгиланган. Инновация парки ва вазирлик биноси 2019 йил 21 март куни очилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг