Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича кенгаш мажлиси ўтказилади

Тошкентда Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича кенгаш мажлиси ўтказилади

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатларнинг Мудофаа вазирликлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 48-мажлиси ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида МДҲга аъзо мамлакатларнинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими делегацияси ва экспертлари ташриф буюрмоқда.

Унда Арманистон, Белорусь, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари, Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонликлари иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг