Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда

Тошкентда тўхташни тақиқловчи йўл белгилари олиб ташланмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ

Тошкент шаҳрида ўз аҳамиятини йўқотган 107 та «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари олиб ташланиб, 28 та «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгилари алмаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабар берди.

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан пойтахт кўчаларидаги мазкур йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражаси, шунингдек, уларнинг кўча ва йўлларнинг белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.

Ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратади хамда йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг