Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги қонун: Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ўрнатилади

Янги қонун: Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ўрнатилади

Фото: «UniversoMT»

Жамоатчилик назорати тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ-474-сон, 12.04.2018 й.) имзоланди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қонун билан жамоатчилик назорати субъектларига фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари киритилди.

Жамоатчилик назоратининг объекти сифатида давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқ-тартибот ва назорат идоралари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг фаолияти белгиланди.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўйилмайди.

Жамоатчилик назоратини амалга ошириш чоғида олинган ахборотнинг тарқатилиши қонун билан чекланган бўлса, унинг махфийлигига риоя этилиши шарт.

Жамоатчилик назорати қуйидаги шаклларда ўтказилади:

  • давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар;
  • давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
  • жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, жамоатчилик фикрини ўрганиш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш.

Қонуннинг тўлиқ матни бугун матбуотда эълон қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг