Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+111. Андижонда касалланиш кескин кўпайди

+111. Андижонда касалланиш кескин кўпайди

2020 йил 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12513 (+111) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 140 нафар, Андижон вилоятида 31 нафар, Жиззах вилоятида 10 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 5 нафар, жами 193 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 7723 (+193) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4733 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг