Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1197 қисқа рақамига қўнғироқлар бепул амалга оширилади (керакли ҳужжатлар)

1197 қисқа рақамига қўнғироқлар бепул амалга оширилади (керакли ҳужжатлар)

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди. Марказда тадбиркорлар кўнгиллилар ҳамда волонтёрларни шунингдек ёши улуғ ночор ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларнинг мурожаатларини қабул қилишни ташкил этиш ушбу марказларга тезликда ва қулай боғланишлари учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «1197» қисқа рақам ташкил этилди.

Аҳолини мурожаатлари билан тизимли ишлаш ва манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган «1197» қисқа рақами билан Call-марказга Ўзбекистон бўйлаб барча қўнғироқлар мутлақо бепул амалга оширилмоқда.

«Call-марказ»га кўплаб қўнғироқлар амалга оширилмоқда. Мурожаатчилар қўнғироқларига тезкор жавоб бериш мақсадида вазирлик томонидан бир қатор ишлар тезликда амалга оширилмоқда. Бугун 4 апрел куни ушбу марказларга мурожаатларнинг кўпайганлигини инобатга олиб, Вазирлик томонидан аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида қўшимча 10 нафардан ортиқ операторлар фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратди. Вазирлик мурожаатчилар сони кўпайишига қараб ушбу марказ фаолият хизматларини кенгайтириб боради.

Абонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.

Маълумот учун: 1197 рақами орқали «Call-марказ»га ёрдам сўраб мурожаат қилишда қуйидаги маълумотларни олдиндан тайёрлаб қўйиш зарур:

  • эҳтиёжманднинг паспорт маълумотлари;
  • маҳалла номи.

Ушбу маълумотлар ариза қабул қилиш учун керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг