Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

+149. Касалланиш бўйича Наманган ва Андижон етакчилик қилмоқда

+149. Касалланиш бўйича Наманган ва Андижон етакчилик қилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 789 (+149) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 47932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3422 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг