Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

+23. Бу сафар яна Самарқандда аҳоли орасидан касаллик чиқди

+23. Бу сафар яна Самарқандда аҳоли орасидан касаллик чиқди

2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3546 (+23) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди.

Айни пайтда юртимизда 2783 (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг