Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

24 сентябрь куни юртимизда коронавирус ҳолати бироз яхшиланди

24 сентябрь куни юртимизда коронавирус ҳолати бироз яхшиланди

Фото: «Golos.ua»

Шу йилнинг 24 сентябрь куни мамлакатимизда 519 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 447 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Андижон, Навоий ҳамда Сирдарё вилоятларида 609 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 966 нафар бемордан 50 441 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 078 нафар бемордан 548 нафари оғир, 469 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг