Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби маълум қилинди

Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби маълум қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топшириши мумкин.

Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат давомида ФАҚАТ 2 УСУЛДА онлайн қабул қилинади:

  • ДТМ сайти орқали
  • my.gov.uz портали орқали

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

(аввалги йиллардаги битирувчилар учун)

• паспорт;
• диплом;
• тил билиши сертификати;
• имтиёзи мавжуд бўлганда, имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар.

(жорий йил битирувчилари учун)

• паспорт;
• битирув аттестати (қабул қилувчилар томонидан базадан электрон тарзда олинади).

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг