Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алишер Усмонов коронавирусга дори топилса, Ўзбекистонга олиб келишни ваъда берди

Алишер Усмонов коронавирусга дори топилса, Ўзбекистонга олиб келишни ваъда берди

Фото: ЎзА

Бугун, 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Унда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар ва саховатпеша инсонлар томонидан «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига катта миқдордаги маблағлар ўтказилаётганини эътироф этди.

«Синовли кунларда кўп ватандошларимиз ёрдам беряпти. Шу ўринда, Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳоновичга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. У 20 миллион доллар ўтказиб берди. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта мадад бериб, елкадош бўлмоқда.

Қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, халқим учун ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман, деб айтяпти. Халқимиз номидан миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Бундай инсонларимиз жуда кўп. Навоийлик тадбиркор ҳозир Москвада экан, куни кеча элчихонага 500 минг доллар нақд пул олиб келиб берди. Халқимга деб. Мана қандай фарзандларимиз бор», – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг